Коррупцияга қарши кураш – устувор вазифамиздир

Бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар барча ташкилот ва муассасалар зиммасига юқори масъулият юкламоқда.

«КДБ Банк Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида  ҳам шаффофлик, ҳалоллик ва корпоратив этика тамойилларини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Йиллик режа асосида тизимли ёндашув

·         Банкда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича йиллик режа — Annual Anti-Bribery & Corruption Plan ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ушбу режа доирасида:

·         Банк бошқармалари ва бўлимларида коррупциявий хавф-хатарлар (risk assessment) баҳоланади;

·         Аниқланган рисклар бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;

·         Ички назорат ва комплаенс механизмлари такомиллаштирилади.

·         Риск-ассессмент жараёни ҳар бир бўлимнинг фаолият йўналиши, қарор қабул қилиш ваколатлари ва молиявий операциялари инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.                             

Бу эса эҳтимолий коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш имконини беради.

 

Ходимлар малакасини ошириш – самарали профилактика асоси

Коррупцияга қарши курашиш, аввало, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва шахсий масъулиятига боғлиқ. Шу мақсадда банкда мунтазам равишда:

·         Ички тренинглар,

·         Ташқи экспертлар иштирокида семинар ва давра суҳбатлари;

·         Амалий кейслар асосида муҳокамалар ташкил этиб келинмоқда.

Айниқса, янги ишга қабул қилинган ходимлар учун “Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс маданияти” мавзусида мажбурий ўқув машғулотлари ўтказилади. Тренинглар якунида билимларни баҳолаш мақсадида тест синовлари ташкил этилиб, мавзу ўзлаштирилиш даражаси аниқланади.

 

Давлат органлари билан ҳамкорлик

2025 йил июнь ойида «КДБ Банк Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда “Сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг коррупцияни олдини олишдаги роли” мавзусида семинар ташкил этди. Ушбу тадбирда рақамли ечимлар орқали инсон омилини қисқартириш, жараёнларни автоматлаштириш ва шаффофликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2025 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда банк ходимлари учун махсус семинар ўтказилди. Семинар давомида коррупциявий хавфларни аниқлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилди.

Бу каби ҳамкорлик тадбирлари ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, халқаро ва миллий стандартларга мос иш юритиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

 

“Нол толерантлик” сиёсати

Банк фаолиятида коррупцияга нисбатан “нол толерантлик” тамойили амал қилади. Барча ходимлардан:

Корпоратив этика қоидаларига қатъий риоя қилиш;

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини ўз вақтида маълум қилиш;

Ҳар қандай шубҳали ҳолатлар ҳақида белгиланган тартибда хабар бериш талаб этилади.

 

Коррупцияга қарши курашиш — бу узлуксиз ва тизимли жараён. «КДБ Банк Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида  амалга оширилаётган чора-тадбирлар шаффоф, адолатли ва масъулиятли корпоратив муҳитни шакллантиришга қаратилган.

Банк жамоаси келгусида ҳам давлат органлари ва ҳамкор ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни изчил давом эттиради.